Viloyat
Buyurtma qoldirish
YANGILIKLAR

Олимлар тиш ўстира бошладилар

Калифорниялик олимлар биотехнологиялар соҳасидаги ютуқлар ҳақида маълум қилдилар ва жигар ҳужайраларининг 3D-босмаси учун мўлжалланган принтерни дунёга намойиш этдилар. Энди эса, навбатдаги янгилик: тиш етиштириш бўйича синовлар якуний паллага чиқди.
тиш ўстира

Маълумки, регенератив тиббиёт, аъзолар ва тўқималарнинг тикланиш, қўллаб-қувватланиш ва ўз ҳолатини яхшилаш хусусиятлари эвазига, саломатликни тиклашга қодир бўлади. Профессор Игорь Малишев у яқин келажакда соғлиқни сақлаш оламида инқилобий ўзгаришларни юзага келтиришига амин эканлигини билдириб, Япония, АҚШ ва Буюк Британия олимлари билан технологиялар пойгасига киришди.

Илдиз ҳужайраларидан тиш етиштиришга илк уринишлар бир неча йил олдин амалга оширилганди. Энди, япон ҳамкасблар тажрибасига асосланиб, Москва лабораториясида ҳам шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Синовлар кемирувчиларда ўтказилмоқда. Сичқон буйраги капсуласига тиш илдизи киритилади. Бу аъзо энг қулай муҳит саналади – у идеал ҳароратга ва қон айланувига эга. Тиш илдизи киритилгач, олимларнинг қаттиқ назорати ва кузатуви остида, тўлақонли тиш ўстириш жараёни бошланади, уни икки ҳафта ўтиши биланоқ ажратиб олиш мумкин бўлади.

Инсон илдиз ҳужайралари, тўқималар ва аъзолар учун “қурилиш” материалларини топиш бирмунча қийин. “Тушган сут тишларни ташлаб юборманг. У илдиз ҳужайралар конидир”,– деди Малишев интервьюларидан бирида.

тиш ўстира

Хом ашё 3D-биопринтинг лабораторияси учун зарур, у ерда, махсус биоқурилмада унга анатомик тўғри шаклдаги тиш ўлчамлари берилади. Ҳозирда ҳажмли аъзо сичқонлар қалқонсимон бези ҳужайраларидан олинмоқда. Япония лабораторияси раҳбари Юсуф Хесуаний қайд этишича, қорни юмалоқлаш каби ҳужайраларни ҳам бир вақтнинг ўзида уч ўлчамда бошқариш мумкин. Экспериментни табиий микрогравитация шароитларида, Россия сегментида ўтказишга қарор қилинди. Қурилма ҳали эксклюзив тест-имтиҳондан ўтиши лозим, шунда унинг бор имкониятлари намоён бўлади.

Игорь Малишев: Энг оптимистик тахминларга кўра, бунинг учун камида ўн йил кетади. Балки, ундан кўпроқдир. Шу билан бирга, ҳозирда илм-фан тахмин қилиб бўлмас суръатда ривожланаётганлигини ҳам инобатга олиш керак.

Яна бир янгилик – робот-қўл пайдо бўлди, у алоҳида лабораторияни ташкил қилади. Робот-қўл бевосита мижоз оғиз бўшлиғида тиш етиштиришга мўлжалланган. Қўл ҳужайраларни милкдаги бўш жойга экади ва шу ерда материал ўсиб, шакллана бошлайди ва тўлақонли тишга айланади. Биомуҳандисларнинг ташқи аралашуви кимёвий ва электр таъсир кўрсатишдан, ҳарорат, кислоталилик ва ш.к.ни ўзгартиришдан иборат бўлади. Ҳужайраларни пульпалари етарли миқдорда сақланиб қолган суғуриб олинган тишнинг ўзидан ҳам олиш мумкин.

тиш ўстира

Дублинда ўтган илмий конференцияда россиялик олим Малишев 4Dда биобосма технологиялари ва робот-қўл ҳақидаги маъруза билан қатнашди.

Европалик тиш шифокорлари унинг чиқишини катта қизиқиш ва ундан кам бўлмаган ишончсизлик билан қабул қилдилар. Тингловчиларда реал мижоз тишини юзага келтириш учун хом ашё топиш масаласи катта шубҳа уйғотди.

Биобосма илк самараси қачон юзага келади? Инсон тишини клонлашга ким муваффақ бўлади? – шу каби саволлар ҳали очиқ қолмоқда. Бироқ, регенератив тиббиёт дунёга ўзгаришлар келтира олганини ҳисобга олиб, яқин келажакда тишларни етиштириш имплантатлар қўйишдек одатий жараёнга айланади, деб умид қиламиз.