Viloyat
Buyurtma qoldirish
YANGILIKLAR

Сунъий онгми ёки “машиналар қўзғолони”нинг бошланиши?

Яқинда бутун дунёнинг теле ва интернет-каналларида Го ўйини бўйича ноёб матч намойиш этилди, унда сунъий онг жаҳон чемпиони Кэ Цзе устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аксарият мутахассислар бу ҳол камида 10–15 йилдан кейин рўй беради, деб билардилар. Бироқ, ушбу ғалаба уларнинг тахминларини йўққа чиқарди ва онгли робототехника яратиш соҳасида кескин юксалиш бўлди. Аввалроқ Корея падук ассоциацияси ишланмага “ўйинни пухта билишга астойдил тиришиш” учун уста разрядини тақдим этганди.

Яқин пайтларгача робот, партияларни таҳлил қилиб, машина семантикаси ёрдамида ўрганарди, алгоритмлар ҳам, бирор баҳолаш функциялари ҳам ҳисобга олинмасди. Нолдан бошлаб ўйин қоидаларини эгаллаш учун унга уч кун талаб этиларди. Энди тизим мустақил ўргана олади ва бунда кўпбосқичли нейрон тармоқларни қўллайди. Nature журнали мухбирлари ҳазиллашганларидек, бундай мустақил ўқиш тараққиёти кўплаб фантастлар ёритган “машиналар қўзғолони”ни яқинлаштиради.  Улар келажакда машиналарнинг ўзлари супер қобилиятни эгаллай оладиган бўладилар, дейдилар.

Яқин пайтларгача робот

Ўтган йил мартида ҳам Го ўйинида сунъий онг ғалаба қзонганди – AlphaGo компьютер дастури 9- дан соҳиби бўлган профессионал ўйинчи Ли Седоляни енгди.

AlphaGo сунъий онгининг ривожланиши тажрибаси дастлабки тиббий диагностикалашда катта салоҳиятга эга.