UMUMIY TASAVVUR

Атиги 180 долларга «ақлли» ахлат челак

Албатта, ҳозир таътиллар, Чорвоқ ва «Бочка» ларнинг авжга олган пайти ва Сизни янги чиққан нарсалар унча қизиқтирмаслигини  тушунамиз. Бироқ июль ойида таътилни яхши ўтказишда ҳамманинг ҳам омади келмаслигини била туриб, ишхонада ва лекин кондиционер ва кулер билан, ўтириб қолганларнинг эътиборини жалб қилишга таваккал қилиб кўрмоқчимиз)))

Охирги юз йил давомида  тараққиёт таъсир этмаган нарсанинг ўзи йўқ. Шу йўсинда ихтирочилар ўз ғоялари ёрдамида ҳозирги замон инсон ҳаётига ўз ҳиссаларини қўшишга ва унинг турмушини имкон қадар осонлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ва энди юқори технологиялар таъсири ахлат челакларга ҳам етиб келди.



Ўзининг инсон турмушини енгиллаштирувчи гениал мосламалари билан машҳур Simplehuman компанияси ўта инқилобий янгилигини тақдим этди, бу  - товуш ёрдамида берилган командаларга жавоб берувчи Sensor Can with Voice Control  ахлат челаги.

Ажойиб!!! Тасаввур қилинг, челакнинг қопқоғини очиб, унга ахлат ташлаш учун: «Челак очил!» ёки Сим-сим очил! (истаганингизни танланг) десангиз кифоя. Сўнг мўлжалга оласиз-да, ахлатни ташлайсиз. Қарабсиз-ки, қўлингиз бўш! Вой, сал бўлмаса эсдан чиқарардик, қопқоқни ёпиш учун: «Қопқоқни ёп!» - дейсиз, вассалом. 

Нархи 180 долларли Sensor Can («ақлли» челак шундай номланади) – турмушингизда сўзсиз фойдали нарса. Оддий педалли ахлат челакдан фойдаланиш ва қопқоғини оёқ билан педални босиб очиш мумкинлиги, тушунарли. Бироқ! Челакдан буйруқ бериб фойдаланиш барибир зўр-да!

Sensor Can ҳаракат датчиклари билан таъминланган, шунинг учун кайфиятингиз ёмон бўлиб, хатто ахлат челак билан сўзлашгингиз келмаса, унинг устидан қўлингизни юритсангиз, бас.

Агарда у бузилиб қолса, маиший техника ва электроникани таъмирловчи устага мурожаат қилиш мумкин. Бизнинг каталогимизда мутахассислар билан боғланиш учун алоқа маълумотларидан эркин фойдаланишингиз мумкин  ….

Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!