НОВОСТИ

Алоқа тармоғи йўқлигида ҳам смартфондан фойдаланиш имконини берувчи мослама

Алоқа йўқлигида зудлик билан қўнғироқ қилиш керак ёки Инстаграмга селфи сурьатингизни жойлаштиришнинг енгиб бўлмайдиган истаги бўлганда, нима қилиш керак? Шаҳарда ушбу муаммони ҳал қилиш осон, шаҳардан ташқарида эса... Масалан, тоғда мобил алоқа деярли ҳар доим қийинчилик туғдиради. Бунинг учун мўлжалланган спутник антенналари бор албатта, лекин уларнинг баҳайбатлиги ва нархининг юқорилиги, ҳар кимга ҳам тўғри келавермайди.



Ҳадемай исталган антенна ёки 3G белгисини излаб дарахт ёки томга чиқишнинг ҳожати қолмайди.  Sonnet Labs компанияси тармоқ бўлмаган ҳолда ҳам телефондан фойдаланиш имконини берадиган мосламани тақдим этди. Жорий йилнинг ноябрь ойида уни сотувга чиқариш режалаштирилган. Гаджетнинг таҳминий нархи  – 90 у.е.

 

Оғирлиги атиги 160 граммли мослама радио алоқа диапазонида  ишлайдиган, рақамли радиостанция кўринишида тақдим этилган. Гаджет кам қувватли ва узоққа узатиладиган радио тўлқинлардан  фойдаланади.  Смартфон билан симсиз протокол бўйича уланади. Смартфоннинг Wi-Fi  йўқлигида ҳам мукаммал ишлаш имкониятига эгалиги айниқса кучли таассурот туғдиради. Ташқи дунё билан ҳар қандай алоқани йўқотган смартфон мосламага уланади ва қайтадан қўнғироқ қилиш, смс, фотосурат, видеолар ва бошқа нарсаларни жўнатиш ва олиш имкониятига эга бўлади..

Мобил алоқа сигнали йўқлигини аниқлаши биланоқ, тизим автоматик равишда ишга тушади. Қурилмадан фавқулодда вазиятларда  захирадаги алоқа сифатида фойдаланиш мумкин. Асбоб ретрансляция тартибида ишлатилиши мумкин ва ахборотни беш километр масофага бир базадан бошқасига узатиши мумкин ва шу аснода тармоққа уланиш имкониятига эга бўлган телефонга етиб боргунича  излайди. Модуллар ўртасида ҳеч қандай сезиларли тўсқинлик бўлмаса, масофа 15 км гача ортиши мумкин.



Бундан ташқари Sonnet  мосламасининг яна бир нечта фойдали томонлари бор: географик офлайн хариталари, авария маёқчаси, смартфонни зарядлаш имконини берувчи қувватли аккумулятор 4000мАч.

Простоквашинолик хат ташувчи Печкин: «Дуруст, онангизни у ердан ҳам, бу ердан ҳам кўрсатяптилар... Техника қай даражагача етиб борибди-я!» - дея ҳайратланган эди. У билмас эди-ки, техника унда етиб бормаган эди, энди-энди юра бошлаган эди. Одамларнинг миясига ҳаётни шунчалик осонлаштирувчи ва мукаммаллаштирувчи мосламаларни яратиш ғоялари қандай қилиб келар экан? Биз мосламанинг Ўзбекистонга етиб келишини кутмоқдамиз.  Шунингдек биз техника ва смартфонларни бу ерда рўйхатдан ўтган усталарда тузаттирамиз … 

So'nggi nashrlar
ОБЗОРЫ
Dizaynerlar g’oyalari: oddiy va buyukdir
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
Frenk Kolkman o‘limni ifoda etuvchi qurilma yaratdi
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
Tebranuvchan simsiz Nika Renni lampasi
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
bHaptics’ TactSuit – virtual voqelik uchun taktil kiyim
Keyingisini o'qish
Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!