UMUMIY TASAVVUR

Гироскутер танлаймиз. Қалбакисига алданмасликнинг йўли...

Аввал гироскутер нималигини билиб олайлик. Гироскутер – икки ёнида ғилдиракли горизонтал платформа кўринишидаги кўчада ҳаракатланиш воситасидир. Қурилма аккумуляторли электр двигатели ва мувозанат сақлаш датчиклари билан жиҳозланган. Дарвоқе, айнан шу датчиклар ҳаракат пайтида мувозанат ушлашга жавоб беради.

Гироскутер_

Сифатли оригинал гироскутердан узоқ вақт фойдаланиш мумкин, қалбакиси эса, нафақат ҳафсалани пир қилиши, балки саломатликка зарар етказиши ҳам мумкин. Қалбаки гироскутер одамни ирқитиб юбориши, олдин-орқага силтаниши мумкин, уни бошқариш қийин бўлади. Шунингдек, қисқа туташув, ўзидан ўзи алангаланиши ва қурилма қизиб кетганда портлаш рўй бериш эҳтимоли ҳам бўлади. 

Гироскутер_горит

Муҳим! Гироскутерни фақат расмий диллерлардан харид қилинг!

Ҳақиқий гироскутернинг қалбакисидан қандай фарқлаш мумкин? Хариднинг барча босқичларини кўриб чиқамиз:

Сотувчиларда сертификат ёки скутер ишлаб чиқарувчидан ҳамкорлик гувоҳномаси борлигини сўранг.

Форумлар ва ижтимоий тармоқларда саволлар беринг, шарҳларни, муҳокамалар ва харидорларнинг танланган дўкон ҳақидаги мулоҳазаларини ўқинг.

Скутер харид қилишдан олдин ишлаб чиқарувчининг сайтига киринг, бўлажак харидингизнинг ташқи кўринишини, комплектациясини ва тавсифини кўринг.

Қадоқ

Қадоқни эътибор билан текширинг. Қадоқ сифатли пенополистирол билан тўлдирилган бўлиб, у сочилиб кетмай, гироскопни маҳкам ушлаб турган бўлиши лозим. Қути икки қаватли, тепасида албатта тутқичи бўлиши зарур.

Ишлаб чиқарувчининг сайтида кўрсатилган ва сотувчи тавсия қилаётган комплектацияни солиштиринг. Фақат оригинал гироскутерлар ташиш учун сумка, бошқарув пульти ва йўриқнома билан бирга сотилади.

Ташқи кўриниши

Гироскутерда Rosh ёки CE маркировкаси борлигини текширамиз. Борми? Жуда яхши.

Кескин кимёвий ҳид сезилдими? Харидни бекор қилинг. Янги гироскутер пластик ва резина ҳидига эга бўлади. Биринчи гал ёқилганда, беш дақиқача, куйган ҳид чиқиши мумкин. Бу меъёрдаги ҳолат, ҳид тез учиб кетади.

Моделнинг вазнини ишлаб чиқарувчи сайтида кўрсатилгани билан солиштиринг. Фарқланадими? Ҳафсаламиз пир бўлади ва кетамиз.

Ғилдиракларга эътибор беринг – улар маҳкам туриши керак, чапга/ўнга бориб-келмасин. Сифатли шиналар зич бўлиб, протектор сурати аниқ бўлади.

Корпус қандай бўялганлига яхшилаб қаранг, айниқса ғилдираклар ёнидаги бирикиш жойига – қалбакисида у бўялмаган бўлади. Тоза гироскутерлар бир неча қатлам сифатли бўёққа эга.

Қанотлар пластиги қалинлиги 3 мм.дан катта бўлиши лозим, агар бундан ингичка бўлса – қаршингизда қалбаки маҳсулот.

Қаттиқлик бурчаклари йўқлиги ҳам қалбаки гироскутернинг белгисидир. Асл ишлаб чиқарувчилар уларда тежашмайди.

Ички қисмлар

Диққат! Гироскутерни қалбаки деб гумон қиляпсизми? Ичини ўзингиз очиб кўрманг – кафолатдан маҳрум бўласиз! Сервис марказига мурожаат қилиб, гироскутерни олдингизда очишларини сўранг!

Оригинал гироскутерда Samsung аккумулятор батареяси туради. Қалбакиларда – номи йўқ Хитой аккумуляторлари бўлади.

Симлар текис ўтказилган, шлейфлар ва уланишлар ишончли ёпиштирилган ва маҳкамланган. Кавшарлар – заводники. Асос – мустаҳкам, сифатли, гироскутер вазн юкламасини ошириш учун қўшимча маҳкамловчи тиқилмага эга.

Из_чего_состоит_гироскутер

Оригинал моделдаги учта плата ўрнига, қалбаки маҳсулотда иккита плата бўлади.

Ротор ва статор кенглиги бир хил. Мис чулғам тартибли, текис, ғилдирак моторининг бутун маконини эгаллайди.

Энди сиз оригинал гироскутер ва сифатсиз йиғилган маҳсулот ўртасидаги фарқ ҳақида биласиз ва ҳақиқийсини танлай оласиз. Агар саволлар қолган бўлса ёки янги саволлар туғилса, Ustabor.uz сайтида сиз танлашда ёрдам берадиган мутахассисни топасиз.