UMUMIY TASAVVUR

SmartPro Compact FC8776: Smart Pro Compact FC8776 энг ақлли ёрдамчи.

Робот - чангюткич SmartPro Compact FC8776 – Philips ишлаб чиқарувчисидан янгилик, у исталган “ақлли” чангюткичга муносиб рақобатчи бўла олади. Аммо у олдингиларига нисбатан анча қиммат туради.

Philips-robot-changyutkichi

Қуйида - унинг нархи баландлиги ва ундан кам бўлмаган юқори даражадаги оммавийлиги сабабларини текшириб чиқамиз...

SmartPro Compact FC8776:  хусусиятлари:

Илгари компания шунга ўхшаш FC8800 қурилмасини бозорга чиқарган эди. Олдингисидан такомиллаштирилган модель икки баравар тез ишлаши билан фарқ қилади. Шунга яраша, унинг ёрдамида уй йиғиштиришга вақт камроқ сарфланади.

Уй-йиғиштириш-анжомлари-эволюцияси

Ишлаб чиқарувчилар чангюткич ўлчамларини имкон қадар кичрайтириб ва 3 та ғилдирак билан жиҳозлаб,  тор жойлардан ўта олиш кўрсаткичларини ошириш ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишди (унинг баландлиги 6 см - дан иборат, бу эса, ҳатто, энг тозалаш қийин бўлган жойларни ҳам тозалаш имконини беради). Охирги қўшимчалар туфайли, робот ҳатто гилам устида ҳам бемалол ҳаракатланиши мумкин. Яна, у унча баланд бўлмаган остоналардан ва бошқа тўсиқлардан ҳам енгилгина ўтади. Агар бундай жойлардан ўтиш имконияти бўлмаса, қурилма айланиб ўтишни амалга оширади. Ҳа, айтганча, янги қурилма билан мебелнинг яхши сақланиши ҳақида ташвишланиш шарт эмас. Агар тўқнашув юз берганда ҳам, у юмшоқ бўлади, чунки чангюткич махсус резинали лаппак билан жиҳозланган. Аммо бу билан фарқлар тугамайди.

SmartDetection тизими юза турини мустақил равишда таҳлил қилиш ва уй йиғиштиришнинг керакли тартибини танлаш имконияти билан таъминлайди. Ҳа, айтганча, 4 - та режим мавжуд. Инновацион кенг TriActive XL насадкаси, 1 мартада аввалгига қараганда икки баравар кўп майдонни тозалаш имконини беради. Энди майдони 20 м бўлган хоналарни йиғиштириш 20 дақиқадан кўп вақтни олмайди. Шубҳасиз, кўпгина робот - чангюткич эгалари хоналар бурчакларини яхшилаб тозалаш имконияти йўқлиги каби бундай муаммога кўп марта дуч келишган. Ишлаб чиқарувчи компания ушбу масаланинг ечимини топиш ҳақида ўйланиб қолди ва FC8776-ни янада узунроқ ён чўткалар билан ва ахлатни тортиб олиш учун бир жуфт қўшимча тешик билан жиҳозлади. У энди ҳатто энг майда чанг зарраларини ҳам йиғиштириб олади.

SmartPro-Compact-FC8776-робот-чанюткичи

Ҳар ерда ҳозиру - нозир чангюткични топа олмаяпсизми? Янг қурилма билан бундай муаммолар энди йўқ. Унинг жойлашган жойини аниқлаш учун кафтингизга уринг, ва у сизга товушли сигнал беради. Ҳа, айтганча, янги қурилмани пульт билан бошқариш мумкин. Вақтингиз йўқми ёки хизмат сафарига кетишни режалаштиряпсизми? Уй йиғиштириш жадвалини киритинг, холос, ва ақлли робот - чангюткич уйни ўзи йиғиштиради, сизнинг иштирокингиз шарт эмас!

Ҳаётингизни енгиллаштирувчи бошқа янгиликлар ҳақида Блогда ўқинг! Бугун сизга кир ювиш кукунисиз ва сувсиз ювадиган машина, ақлли идиш ювгич ва қувватлантиришга эҳтиёжи йўқ телефон билан танишишни таклиф қиламиз.