UMUMIY TASAVVUR

Ёритиш асбоблари ва электротехника

Хай-тек, классика, модерн ва электротехниканинг энг яхши анъаналари Строй Центрда тақдим этилган. Бу ерда услуб, материал ва брендлар бўйича сараланган қандилларнинг ва чироқларнинг энг катта ассортименти.

lampochki

Турли -туман ёритиш асбоблари, турли ранглар уйғунлиги, ўзига хос нарса излаганларнинг кўнглига мос келади, албатта. Чироқлар ва қандилларнинг турлари мунтазам равишда кўпайиб бормоқда. Масалан, техник инновациялар ва дизайнерлик ғоялари туфайли истеъмолчиларда  кўп сонли моделлар ва улар учун таклиф қилинган нархлар ичидан танлашнинг аъло даражадаги имконияти пайдо бўлди.

Бизда электротехника молларининг барча турлари:

  • Қувватни барқарорлаштирувчи мосламалар;
  • Турли қувватдаги узиш ва улаш мосламаси;
  • Лампочкалар, вилкалар, розеткалар;
  • Пилотлар ва узайтиргичлар;
  • Кабеллар, электр щитлари;
  • Изоляцияловчи материаллар;
  • Кучли ток узатувчи виключателлар;
  • Узайтиргичлар, кўп розеткали блоклар;
  • Электр щитлар;
  • Кабелли электрли пол;
  • “Ақлли уй”-ни автоматлаштириш ва бошқа кўп нарсалар...


Ва ёритиш асбобларининг барча турлари:

  • Шифт ва девор қандиллари;
  • Стол усти чироқлари ва болалар чироқлари;
  • Бра ва деворга ўрнатиладиган диодёритгичли плафонлар;
  • LED қандиллар ва LED панеллари;
  • Диод тасмалари;
  • Чўғланма чироқлар;
  • Люминесценцияга асосланган ёритиш лампалари;
  • Диодёритгичли лампалар;
  • Галогенли лампалар;
  • Витраж ёртигичлари ва қандиллари.

svetilniki


Қурилиш маркази ёритиш асбоблари ва электротехникасининг дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчилари ва бирламчи таъминотчилари билан  ҳамкорлик қилади. Ташриф қилувчилар қулайлиги учун, энг яхши нусхалар ва жамланмалар билан битта - учинчи қаватда танишиш мумкин. Бу ерда, 2.500 квадрат метрдан кўпроқ майдонда, ташриф қилувчиларга энг харидоргир маҳсулотларнинг кенг ассортиментини биргаликда таклиф этиш учун, электротехника ва ёритиш асбобларини етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар жам бўлишган.

restauracion

Ёритиш ва электротехника қаватини эгаллаган компаниялар:

  • Prime Electrotechnika
  • 220.uz
  • Мастер Вольт
  • Led Comfort
  • Star Cristal
  • Shams Lighting
  • ART LIGHTING
  • ART LIGHTING
  • Мастер Свет

osvetitelnie-pribori


Строй Центрда харид қилиш - ФОЙДАЛИ ва ҚУЛАЙ:

Ҳар бир моделнинг ўз нарх сегменти бор ва ташриф қилувчида ўзи учун энг қулай вариантни танлаш имконияти мавжуд. Маҳсулотлар бирламчи етказиб берувчилар томонидан келтирилган, шунга яраша Строй Центрдаги нархлар худди шундай маҳсулотлар учун бозор воситачилари берадиган таклифлардан анча афзалоқ.

Қулайлик, қулайлик ва яна бир бор қулайлик. Сизга бозорма - бозор, шаҳар чеккаларига, иссиқда бир растадан иккинчисига ўтиб овора бўлиб ҳеч қаерга бориш керак эмас - салқин Строй Центрда барчаси бир жойда тўпланган. Эслатиб ўтамиз - бозорга нисбатан паст нархларда.

  • Қулай машина қўйиш жойи,
  • Строй Центр ҳар куни эрталаб 9.00 дан кечки 21.00 гача ишлайди.
  • Дам олиш ва тозалик кунларисиз.
  • Сизнинг уйингизга ва офисингизгача етказиб бериш имконияти мавжуд.
  • Харидни нақд пул билан ҳам, шунингдек терминал бўйича ва пул ўтказиш йўли билан тўлаш мумкин.
  • Ўзаро рақобатчи етказиб берувчилар томонидан тез - тез нархлар пасайтирилади ва акциялар ўтказилади.
  • Бир вақтнинг ўзида Ustabor. Uz қурилиш порталидан усталарни ёллаш ёки, шунингдек, офиси учинчи қаватда жойлашган дизайн студияси мутахассисларига лойиҳани топшириш имконияти мавжуд.
  • Мунтазам равишда ассортиментнинг янгиланиши


Строй Центр - бу савдога нисбатан янги ёндашув. Хуш келибсиз, дўстлар!

Строй Центр қурилиш материаллари савдо маркази Юнусободда жойлашган. Мўлжал - “Автосалон” айланаси.

Megaplanet СКМ-дан 500 метр.

Шунингдек Строй Центр расмий сайтида иситиш тизимлари дўконлари боғланиш телефонлари ва профилларини кузатиб боринг.