YANGILIKLAR

Янги авлод генераторлари: иссиқни ёздан бошлаб ғамланг!

Йилнинг совуқ вақтида иссиқликнинг етишмаслиги муаммоси ҳаво ҳарорати - 10 градусгача пасайиб кетадиган жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таниш. Олимлар COMTES халқаро лойиҳаси доирасида самарали экологик жиҳатдан тоза қуёш батареялари ишлаб чиқиш соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғилланишмоқда. Швейцариялик ихтирочилар қишга  иссиқликни тўплаш имконини берувчи технологияни яратиб, олдинга чиқиб олишди.

solnechnaya-batareya

50 фоизли натрий гидроксиди эритмаси энергияни тўпловчи ва иссиқликни ғамловчи модда эканлиги аниқланди. Аҳолининг кўпчилигига ушбу кимёвий модда каустик сода ёки ўювчи натрий сифатида яхши таниш.

Тизимнинг ишлаш принципи ноорганик бирикманинг сув билан аралашиши натижасида юзага келадиган экзотермик иссиқлик кимёвий реакцияга асосланган. Шу тариқа иссиқлик ажралади, у қуёш таъсирида қизиганда эса нам парланиб, иссиқлик энергияси тўпланади.

Қурилма иссиқлик алмаштириб берувчи мосламадаги найчаларнинг спираль тизимини ўзида намоён этади. Уларда каустик эритма сув парини ютиб юборади ва юнг юқори кўрсаткичларгача қизийди. Экспериментлар жараёнида шу нарса аниқландики, қизиш эритма концентрациясига бевосита боғлиқ:  30 фоизли концентрация билан 50 С гача қизийди.

Мазкур ихтиро тежамли иссиқлик генераторларини ишлаб чиқаришда катта имкониятларни очади. Махсус сиғимларга жойлаштирилган бундай таркиб анча узоқ вақт сақланади. Унинг яна бир яққол устунлиги – узатишнинг осонлиги.