MASLAHATLAR

Тежамли маиший техникани қандай қилиб танлаш мумкин?

Ҳозирги замонада деярли ҳар бир хонадонда ва ҳар қандай офисда қандайдир маиший, техника мавжуд. У инсоннинг турмушини сезиларли даражада яхшилайди ва оилага кўпроқ вақт ажратиш имконини беради.

ekonomichnaya-tehnika

Техниканинг катта қисми уйда фақат аёллар томонидан ишлатилади дейиш нотўғри бўлади. Зинҳор ундай эмас. Сотувчиларнинг гапларига қараганда, маиший асбоблар харидорларининг тахминан 87 фоизини эркаклар ташкил қилади.

Сифатли тежамли маиший техникани танлашда рекламага ва маркетологларнинг ҳийла-найрангларига учманг. Шунингдек, асбобнинг ташқи кўринишига қараб унинг ишлаш қобилияти ҳақида мулоҳаза юритиш нотўғри. Маиший қурилмаларни харид қилишда, биринчи навбатда, техниканинг унинг олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш қобилияти ва функционалини баҳоланг. Бундан ташқари, асбобнинг энергияни истеъмол қилиш синфига эътибор қаратиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.                                                                           

                                                            bitovaya-tehnika

Совутгич

Биздаги иссиқ иқлимда совутгичсиз амаллаш жуда қийин. У электр энергиясини истеъмол қилишда етакчи ҳисобланади, чунки кечаю-кундуз ишлаб туради. Шунинг учун, ушбу «баднафс монстр»нинг иштаҳасини пасайтириш учун камида электр самарадорлигининг камида «А» синфини танланг. Энг тежамли совутгич А+++ синфига мансуб.

Компрессорларнинг сони бўйича тежаш ярамайди – икки компрессорли модель энг қулай. У совутиш камераси ва музлатгичларни мустақил совутиш тизимига эга. Мазкур ечимнинг устунлиги шундан иборатки, совутгичнинг эшиклари очилганда фақат совутиш камераси совийди, музлатиш камерасида эса ҳарорат барқарор бўлиб қолади.

Идиш-товоқ ювадиган машина

Идиш-товоқ ювадиган машина танлашда наворотлар ва қўшимча функцияларсиз моделни харид қилган ҳолда тежаш мумкин, уларсиз ҳам бемалол амалласа бўлади. Уйда истиқомат қилувчи одамлар сонига мўлжалланган ихчамгина идиш-товоқ ювадиган машинани олинг. Шунингдек, харид қилишда электр самарадорлиги синфига ҳам қаранг, у камида А+ бўлиши керак.

Кир ювиш машинаси

Кир ювиш машинаси – катта оила учун зарур ёрдамчи бўлиб, у оила аъзоларининг вақтини ва кучини тежайди. Кичкина ихчам “иш оти”ошхона ёки ювиниш хонаси интерьерига жуда мос келади. Кир ювиш машиналари топ-сегментининг нарх-наво тоифаси кишида таассурот уйғотади – энг кам функциялар тўпламига эга машиналардан тортиб то ғоят кўп қўшимча функцияларга эга машиналаргача. Лекин сизга ўзингиз фойдаланмайдиган функциялар керакми? Йўқ.

Кир ювиш машинасини танлашда амортизаторлар ва зичлагичларга эътибор қаратинг. Улар шовқин ва силкинишларни камайтиради, бу, ўз навбатида, агрегатнинг узоқ вақт ишлашига таъсир кўрсатади.

Иситгичлар

Пулни тежаш ва яхши иситгич харид қилиш учун энг яхши вақт - ёз. Чунки аппаратларда иситиш усули турлича бўлиб, улардан ҳар бирининг устунликларини алоҳида кўриб чиқамиз:

  • бюджет мойли – узоқ вақт мобайнида қизийди ва ундан ҳам узоқ вақт мобайнида совийди.
  • инфрақизил – тежамли, мойли иситгичга қараганда 30 фоиз кам энергия истеъмол қилади. Салбий жиҳатларидан – олдида турган буюмларни кучли қиздириб юборади. Унинг олдида болаларни қаровсиз қолдириб бўлмайди –куйиб қолиши мумкин.
  • керамика – энг мақбул иситгич бўлиб, электр энергиясини 40 фоизгача тежайди. У конвекциядан ҳам, инфрақизил нурдан ҳам фойдаланган ҳолда иссиқликни тўплайди. Алоҳида иситиш учун тўлиқ мос келади. Бундан ташқари, хона дизайнига ҳам мос тушади.

ekonom-tehnika

Кондиционерлар

Кондиционерлар икки хилда бўлади - инверторли ва инверторсиз. Инверторсиз кондиционерлар оддий моделларга ва ичига кучланиш стабилизатори ўрнатилган моделларга бўлинади. Ушбу моделларнинг ҳар бири камчиликларга ҳам, устунликларга ҳам эга. Қуйида улар ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз:

  • оддий инверторсиз моделлар энг бюджетли. Бироқ, ташқи кўриниши ва функцияларининг сонига қараб, аппаратнинг нархи бир неча марта фарқ қилиши мумкин.
  • ичига кучланиш стабилизатори ўрнатилган инверторсиз моделлар электр энергиясини 60 фоизгача тежашга қодир бўлиб, кучланиш “ўйнаб турадиган” жойларга жуда мос келади.
  • инверторли сплит-тизимлар – энг шовқинсиз ва тежамли ҳисобланади. Бироқ, улар энг қиммат моделлардир – оддий моделларга қараганда 50-70 фоизга қимматроқ туради.


Сув иситгичлар

Икки хилда бўлади:

  • оқадиган - йиғноқ – сувни жумрак очилганидан кейин иситади.
  • тўпловчи - эргономлироқ – сувни олдиндан иситади.


Қайси техникани танламанг, Каталогдаги усталар ҳамма вақт сизга уни ўрнатиш ва таъмирлашда ёрдам беради.