YANGILIKLAR

Бактериялардан ясалган батарейка? Ақл бовар қилмайди!

Электр таъминотининг абадий манбасини излаб лабораторияларда нималарни ўйлаб топишмайди. Яқинда бактериялар метаболизмида ишловчи батарейка ихтиро қилинди.

Албатта, батарейканинг қуввати лампочкани ёқиш учун етмайди, аммо биосенсорли глюкометр каби тиббий микроқурилмалар учун бемалол етарлидир. Ноодатий қувват блокининг хизмат муддати бактерияларнинг ҳаёт фаолияти муддатига боғлиқ.

Advanced Materials Technologies журналининг хабар беришича, аккумулятор элементи асоси сифатида хроматография учун мўлжалланган, бир томонидан кумуш нитрати ва мум билан қопланган оддий қоғоз хизмат қилади. Тескари томонига бактерия ва суюқликлар учун махсус ток ўтказувчи полимер резервуар маҳкамланган. Кўринишидан кичрайтирилган қуёш батареясига ўхшовчи тайёр бактериал батарея.

batar2.jpg

Яратилган энергоқурилманинг «гармошка»га ўхшаб йиғилган юзалари бир-бирига тегинса, қурилма ишлай бошлайди. Қатламлар қанча кўп бўлса, тўплагич шунча кучли бўлади. Энг катта эришилган қувват – 44,85 мкВт (микроватт) ва 125,53 мкА (микроампер).

Мутахассислар фикрича, ҳатто кам қувватлик бўлса ҳам аккумулятор бу келажакда ривожлантириш керак бўлган ютуқдир. Бу ноёб электроқурилмалар ядровий энергетика, космос ва нанотехнологиялар билан боғлиқ турли соҳаларда катта салоҳиятга эга.

Бизнинг сайтимизда, Техника бўлимида, исталган маиший техникани таъмирлаш бўйича мутахассисларни топишингиз мумкин.

Ҳавола бўйича ўтинг ва уларнинг контактларини БЕПУЛ сақлаб қўйинг.