НОВОСТИ

Тошкент: ИИББ шахсни аниқлаш учун планшетларни синовдан ўтказмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар шахсини аниқлаш учун синов лойиҳасини ишга туширди.

Планшетлар ёрдамида гумонланувчининг шахсини аниқлаш бевосита у тўхтатилган жойнинг ўзида амалга оширилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бир нечта планшет компьютерлари тарқатилди. Уларга реал вақт режимида шахснинг кимлигини бармоқ изларидан аниқлайдиган ва замонавий технологиялар асосида юзни танийдиган махсус дастурий таъминот ўрнатилган.

Ҳафталик брифингда подполковник Азиз Султонов хабар берганидек, идентификацияни амалга оширишга бир неча дақиқа вақт кетади, холос. Ҳозирда ички ишлар органлари ходимлари дастурни ўрганмоқдалар ва уларнинг эҳтиёжларига қандай планшетлар кўпроқ жавоб бера олишини аниқлаб, энг оптималларини таклиф этадилар.

Компьютер планшетида органлар ходимлари аввалда судланган, қидирувга берилган ёки дараксиз йўқолганлар шахсини аниқлашлари мумкин, деб қайд этди Азиз Султонов.

ШИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев дастурий таъминот ўзбекистонлик компаниялар томонидан ишлаб чиқилишини маълум қилди.

So'nggi nashrlar
ОБЗОРЫ
Dizaynerlar g’oyalari: oddiy va buyukdir
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
Frenk Kolkman o‘limni ifoda etuvchi qurilma yaratdi
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
Tebranuvchan simsiz Nika Renni lampasi
Keyingisini o'qish
НОВОСТИ
bHaptics’ TactSuit – virtual voqelik uchun taktil kiyim
Keyingisini o'qish
Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!