Нидерландия аҳолисига йилнинг совуқ вақтида бепул иситиш орқали ёрдам беришнинг ўзига хос усулини Eneco энергетика компанияси таклиф этди. Эксперимент сифатида мамлакатдаги 5 та уйга «e-Radiators» серверлари ўрнатилди.
Ҳар бир сервердан чиқувчи иссиқлик стандарт турар жойни иситиш учун тўлиқ мос келади. Шу тариқа, аҳоли бир йилда иситиш учун €400 иқтисод қилишди. Бундан ташқари, энергетика компанияси ўз қурилмалари учун электр энергияси бўйича барча сарф-харажатларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Бундай ғайриоддий ечим Голландиянинг Nerdalize компанияси офисида термостат ишдан чиққанидан кейин пайдо бўлди. Уни таъмирлаш вақтида компания бошлиғига, ҳазиллашиб 100 та ноутбук харид қилиб улар билан исиниб олишни таклиф қилишди. Ҳазил маъқул келди. Энергетикларда эса серверларни совутиш учун тежаш ва бу билан аҳолига ёрдам бериш ғояси туғилди. Сервер хоналарнинг бир қисми бўшатилиб, уларнинг ходимлар кабинетларига айлантирилиши компания учун ечим бонуси бўлди.
Ғоянинг моҳияти нимада? Барча электрон қурилмалар қизийди ва иссиқлик чиқаради. Ва, қурилма қанчалик кучли бўлса, унинг атрофидаги ҳаво шунчалик кучли қизийди. Ҳисоблаш марказлари катта ҳажмдаги ахборот оқимлари билан ишлайди, шунинг учун кучли серверлардан ва оширилган совутиш тизимидан фойдаланишга мажбур. Маҳаллий аҳолига иссиқлик улашиш усули бир йўла иккита муаммони ҳал этади – серверларни совутиш ва инсонларни иситиш.
Улашнинг биринчи босқичи 42 тагина уйни қамраб олди, лекин уланишни истовчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.
Голландияликлар сервер иссиқлигидан фойдаланиш ғоясини амалга оширишга киришганларнинг биринчилари эмасди. Илгари бундай таклифни Германиянинг Cloud&Heat компанияси билдирди. Немислар билдирган таклифнинг голландияликларникидан ягона фарқи – масаланинг нархида. Немислар қурилма учун 15000 доллар атрофида ҳақ тўлашни талаб қилишди.