Қалбакисига алданмай, тоза зарядлаш қурилмасини сотиб олиш бўйича бир нечта маслаҳатлар...
Озуқа блоки унсурлари:
Корпус. Оригинал озуқа блокида ишлаб чиқарувчининг логотипи туширилган ёрлиқ бор. Масалан, Sony, Dell, Apple, Lenovo қурилмаларида бренд номи ўйиб ёзилган.
Оригинал корпус четлари қия қилиб кесилган шаффоф плёнкага эга (кўчириш осон бўлиши учун). Хитойда чиқарилган ўхшашларининг қадоқларида плёнка текис бўлиб, оқ нуқтали бўлади. Олдинги заводдан берилган блок пластигини сотувчи таклиф қилаётгани билан солиштиринг. Масалан, қалбаки Apple озуқа блоки пластиги хирароқ бўлади, оригинали эса оқ ва ялтироқ.
Чоклар, уланишлар ва тирқишларга эътибор беринг, агар нотекислик, ёриқ ва бошқа нуқсонлар бўлса, афтидан, қўлингизда қалбаки маҳсулот турибди. Шунингдек, ёрлиқларнинг нотекис ёпиштирилгани ёки остидаги рамкадан кичик ёки катталиги ҳам шубҳага сабаб бўлади.
Сим ва штекер
Оригинал симда унинг “ичи”нинг ўлчамлари, узунлиги ва бошқа хусусиятлари ёзилади. Ишлаб чиқарувчи учун бу қўшимча харажат, шу сабабли қалбаки маҳсулот чиқарувчилар шу жойда тежамкорлик қиладилар. Албатта, истиснолар мавжуд ва қалбаки қурилмалар симларида ҳам ёзувлар бўлади, лекин улар четлари суркалган ва тўқ шрифтда ёзилган бўлади.
Бу ҳолда ҳам олинадиган симни “ўзиники” билан солиштиринг – узунлиги ва қалинлиги фарқ қилмаслиги керак. Асл қурилмада штекер яхлит, яъни битта металл унсурдан ясалган бўлади. Фейкда эса, у иккита деталдан иборат бўлиб, орасида тирқиш қолиб кетади. Қалбакиларда штекер ва металл коннектор оригиналига қараганда узунроқ бўлади. Бу ҳол Samsungда ва Asus ноутбукларида учрайди.
Оғирлик. Барча фирма блокилари алюмин радиаторлар билан таъминланган. Хитой қалбакиларида улар бўлмайди, бўлса ҳам, қоғоз ва пластикдан ясалган. Вазнини ошириш учун металл пластинага гайка, болт ва бошқа нарсалар маҳкамлайдилар. Шу сабабли ноасл блоклар бир пасда ишдан чиқади. Эски озуқа блоки ва янгисининг оғирлигини таққосланг, фарқи дарҳол билинади.
Мобил телефонлар ва маиший техника таъмирлаш усталари энди шу ерда рўйхатдан ўтганлар...
Уларнинг контактларини бепул олишингиз мумкин.
Дўстларингизга улашишни унутманг...