YANGILIKLAR

Дунёда: Аккумулятор керак бўлмаган телефон

Сиэтлдаги Вашингтон Университети муҳандислари қувватлантирилиши шарт бўлмаган дунёдаги биринчи телефонни яратдилар...

Бироқ, бу ноёб қурилма ишлаб чиқарилишига биринчи бўлмаган уринишлардан биридир. Ишлаб чиқиш чўзилиб кетди, чунки қуёш батареясидан олинувчи қувватнинг етишмовчилиги муаммоларини ҳал этиш муваффақиятли чиқмади. Ҳозирги кунга келиб муҳандислар муаммони ҳал этишганлиги ё деярли ҳал этишганликларини ишонч билдиришмоқда...

Телефон асоси қилиб батарейкасиз ҳам ишловчи микротўлқинли резонатор олинган. Қурилма ён атрофдаги қабул қилувчига товуш тўлқинларини узатиб беради.

Мобил қурилманинг алоҳида элементлари унинг қабулқилгичига боғлиқдир – тармоқ билан алоқага жавоб берувчи ускуна. Катта минус – телефон ҳар доим станциядан 15 метрдан кам бўлмаган масофада бўлиши керак. Ундан аппарат радиосигналларни қабул қилади ва қувватга айлантириб беради. Келажакда ишлаб чиариш мутахассислари уяли алоқа миноралари ва  Wi-Fi-маршрутизаторларида станцияни ўрнатиб масофани узайтиришни режалаштирмоқдалар.

Ҳозирча прототип оддий тугмалар ва жуда кичик экран билан жиҳозланган. Бундай чегаранишлар қандай қилиб бўлса ҳам қувватни тежашга имкон яратади. Алоқа сифатига нисбатан бирор бир руҳлантирадиган гап гапиришга вақтли. Аммо меҳнатсевар ишлаб чиқарувчи мутахассислар етарлича бўлмаган ишларни тўғирлашга ваъда бермоқдалар. Ва уларнинг режаларида – аппаратни E-ink дисплейи билан жиҳозлаш, унинг ёрдамида қурилманинг ўзидан тўлақонли хабарларни териш ва маълумот ресурсларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Шундай қилиб, агар энергоистеъмоли билан муаммолар бўлмаса, телефонда ҳеч бўлмаса қандайдир камера пайдо бўлади.

Энди, сиз бизнинг Каталогимиздан маиший техникаларни таъмирлаш бўйича мутахассисларни топишингиз мумкин!

Барчаси деярли оддий: рўйҳатдан ўтинг, категорияни танланг ва маиший техникаларни таъмирлаш бўйича усталарнинг алоқа манзилларини буткул бепул олинг!

Усталар Каталогига ўтиш