Viloyat
Buyurtma qoldirish
UMUMIY TASAVVUR

Келажак технологиялари? Йўқ, бугунги кунники!

Бугун замонавий технологиялар ҳаётимизни қандай соддалаштириши ҳақида сўзлаймиз. Шундай қилиб, маиший техника оламидаги қизиқарли ва узоқ кутилган янгиликлар ҳақида...

Қуруқ ювиш вақт тежайди

Қуруқ ювиш

Бир қарашда, замонавий истеъмолчини кир ювиш машинаси нимаси билан ҳайратда қолдириши мумкин? Samsung компанияси қуруқ ювиш режимида кирларни ювадиган машина чиқариб ҳайратда қолдирди. Ҳа-ҳа, умуман сувсиз. Эътиборлиси, бундай ювиш услуби ипак ва жун каби нозик матоларга ҳам тўғри келади.

Машина кукунсиз ҳам ювади, вақтни, куч ва оила бюджетини тежайди. Юкланган кирларга иссиқ ҳаво билан ишлов берилади, у кирдан тозалаш ва ҳидни кетказиш имконини беради.  Қурилма 2 та бўлинмага эга – ювиш ва қуритиш, чунки ишлов берилгач, барибир, кир бироз нам бўлади. Бу янгилик мутлақо шовқинсиз ишлайди, бу ҳатто кечаси ҳам кир ювиш имконини беради.

Autoflex режимидаги Electrolux идиш ювгичи

идиш ювгичи

Electrolux компанияси янги чўққиларни забт этишда тиним билмайди. Мана, бу гал Autoflex инновациявий режимли идиш ювиш машинаси билан фойдаланувчиларни ҳайратга солди. Қурилма идишлар миқдорини, электр энергияси ва сув сарфининг оптимал миқдорини, шунингдек – ювиш дастурини идишлар турига қараб ўзи белгилай олади. Бундан ташқари, машина “кейинги қолдирилган старт” опциясига эга. Бир сутка ичида ускуна буткул ўчади. Қурилма ишлаш тамойили шунчалик соддаки, энг тажрибасиз фойдаланувчи ҳам уни бир пастда ўрганиб олади. Янгилик қуйидагилар имконини беради:

  • энергия сарфини камайтириш;
  • сув сарфини камайтириш;
  • ювиш вақтини қисқартириш;
  • ювиш жараёнини соддалаштириш.


Door-in-Door

совуткичлар

Door-in-Door опцияси – LG компаниясидан янги моделдаги совуткичлар учун қўшимча ишланмадир. У сўзма-сўз “эшикда–эшик” деб таржима қилинади. Энди, энг кўп қўлланиладиган маҳсулотларни эшикдаги махсус бўлмада сақлаб, асосий эшикни очмасдан уларни олиш имконияти яратилди.

Ҳозирги ишлаб чиқарувчилар яна нима билан ҳайратга солишлари мумкин?

Овоз билан бошқариладиган ақлли ахлат қутиси, шунингдек мобил телефондан антенна ушламайдиган жойда ҳам фойдаланиш имконини берувчи қурилма ҳақида ўқинг.