MASLAHATLAR

Тошкент интернет-дўконларидан техника харид қилиш жараёни

Бутун жаҳонда ҳар қандай техникани интернет орқали буюртма қилиш аллақачон одат тусига кирган. Бизнинг мамлакатда бу янгилик нисбатан яқинда пайдо бўлди.

Техника интернет-дўконининг

Бир неча йил аввал дастлабки интернет-дўконлар техника учун буюртмаларни уни етказиб беришдан бир неча кун олдин қабул қилишарди. Ҳозирда ушбу муддат буютма берилган вақтдан бошлаб уч соатгача қисқарган.

Техника интернет-дўконининг иши қандай йўлга қўйилади ва нима учун у ерда нархлар бозор нархлари билан тенг, баъзан эса ҳатто паст ҳам? Биз онлайн-савдони зимдан кузатишга муваффақ бўлдик ва мана нималарни билиб олдик:

  1. Чакана савдо дўконлари савдо жойининг ижара тўловини товарнинг қийматига қўшади. Интернет-дўконлар ўз савдо майдонларига эга эмас, шунинг учун товарларни сотиш харажатларини камайтириш имкониятига эга.
  2. Интернет орқали сотиладиган барча техника бирйўла етказиб берувчиларнинг омборидан келиб тушади.
  3. Кўплаб онлайн-савдо дўконлари электроника ва маиший асбоблар ишлаб чиқарувчиларининг расмий дилерлари ҳисобланади.
  4. Интернет-дўкон сайтига кириб, харидор ҳар қандай ўхшаш товарларни тавсифлар бўйича солиштириши ва энг яхшисини танлаши мумкин.
  5. Расмий дилерлар ва сервис-марказлар кўпинча онлайн-харидорлар учун акциялар ташкил қилади. Ушбу акциялар вақтида техникани бепул ўрнатиб бериш шарти билан пасайтирилган нархларда харид қилиш мумкин.

    Техника интернет-дўконининг


Интернет орқали техника ва электроника харид қилишнинг устунликлари:

  • сайтда йирик ва майда маиший техникани танлашнинг катта танлови;
  • ҳар қандай товарни уйдан чиқмасдан туриб буюртма қилиш имконияти;
  • дўконлар ва бозорларга чопиб юришга зарурат йўқлиги ҳисобидан вақтнинг тежалиши;
  • бепул (аксарият ҳолатларда) етказиб бериш. Бироқ, совутгич, газплита, кир ювиш машинаси каби йирик маиший техника етказиб берилган ҳолатларда подъездгача бепул етказиб бериш, эшиккача етказиб бериш пулли қоидаси амал қилади. Колл-марказ диспетчери, буюртмани қабул қилишда техникани ҳар бир қаватга кўтариш нархини дарҳол айтади;
  • техникани, масалан, кондиционерни ўрнатиш билан бирга буюртма қилишда, уни ўрнатишни расмий сертификатланган сервис-марказидан келган усталар амалга оширади;
  • сотиб олинган ҳар қандай техникага, товар брак чиққан ёки харидорнинг айбисиз бузилган ҳолларда қайтариш ёхуд алмаштириш учун етказиб берувчидан кафолат талони ва дўкондан кафолат берилади;
  • тўлов онлайн-тўлов тизими воситасида сайт орқали ёки етказиб берилганда бевосита курьерорқали амалга оширилади. Тўловни турли усуллар билан: нақд пулда, пластик карта орқали ёхуд пул ўтказиш йўли билан (ҳамма жойда эмас) амалга ошириш мумкин.


Интернет орқали харид қилишнинг камчиликлари:

  • тақдим этилган товарни ушлаб кўриб бўлмайди, фақат сайтдаги таъриф билан кифояланишга тўғри келади;
  • сайтда кўрсатилган товарлардан кўриниши ва айрим техник тавсифларига кўра фарқ қилувчи товар келтирилиши мумкин. Мазкур ҳолатда сиз харид қилишдан воз кечишга ва тўланган маблағларнинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақлисиз.


Умуман олганда, электроникани ва маиший техникани буюртма қилиш ва харид қилиш бизнинг бозорда катта салоҳиятга эга бўлиб, йил сайин унга талаб ортиб бормоқда.