VR шлемини олишга туртки бўладиган биринчи жиҳат ундан фойдаланишнинг қулайлигидир. Коммутация шнури ингичкароқ улаш узатмасига алмаштирилганидан кейин, қурилманинг оғирлиги анча камайди. Бу, ўз навбатида, ўйин жараёни эргономикасининг анчайин ортишига сабаб бўлди ва фойдаланувчилар кўламини ўйинчиларнинг болалар тоифаси ва умуртқанинг бўйин қисмида муаммолари бўлган геймерлар ҳисобига кенгайтирди.
Иккинчидан, ҳисоблаш блоки процессорининг янгича қобилиятлари туфайли, HDR-контент телевизор экранига ҳам трансляция қилинадиган бўлди. Модул тизимнинг ёқиб-ўчирилишини унутинг, бу энди тарихга айланди.
Янгиланган шлемдаги учинчи тюнинг ечими VR-овоз, аниқроғи, овоз портининг асосий уланиш шнуридан қурилма корпусига ўтказилиши бўлди.
Энди наушниклар ҳеч қандай тўсиқ бўла олмайди, бу ҳам қурилмадан янада қулай фойдаланишга сабаб бўлади. Овозни бошқари панели гарнитура олд блокининг пастки томонига чиқарилган, бу билан овоз режимини созлашнинг энг қулай ечимига эришилган. Шунингдек, комплектга вертикал наушниклар қўшилган, шу сабабли, сотувчиларнинг наушникларни алоҳида сотиб олиш керак, деган гапларини қўрқмай инкор этиб, ўзингизга ҳақли равишда тегишли бўлган нарсани талаб қилишингиз мумкин.
Шундай экан, Sony компаниясининг янги ишланмаси, ўйин жараёни ичидаги қулайликлар ортиши ва қурилма ташқи эстетикаси сабабли, виртуал коинотни қадрловчиларни жалб этмай қолмайди.
Дунё миқёсида PlayStation VR CUH-ZVR2 виртуал воқелик шлемининг ўртача нархи 400$ни ташкил қилади, маҳаллий савдо нуқталарида қандай нархлар бўлади, буни яқин келажакда билиб оламиз – нима бўлганда ҳам, бу ашё эътиборимизга арзийди. Ўйин консолларини таъмирлаш бўйича усталар Каталогимизда рўйхатдан ўтганлар.