Тошкентда ҳатто кеч баҳорда ҳам ва эрта кузда ҳам жуда дим бўлади. Барча иссиқдан қийналадиган ёз ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Ушбу даврда аҳолининг бир қисми кондиционерлар тагида жон сақлайди ёки эндигина харид қилмоқчи бўлади.
Ушбу мақолада биз кондиционерлар билан боғлиқ учта босқични кўриб чиқамиз: харид қилиш, ўрнатиш ва таъмирлаш.
Кондицинер харид қилиш - нимага эътибор қаратиш керак?
Оддий, инверторли, мобиль, уй ва офисга мўлжалланган ва саноат кондиционерлари бўлади. Агар уй учун иқлим техникасини харид қилмоқчи бўлсангиз, унда деворга илинадиган сплит - тизимларини танланг. Уларда шовқин даражаси паст, 19-35 ДБ, бу эса уларни ётоқхонада ва болалар хонасида ишлатишда қулайлик туғдиради.
Мобиль агрегатлар шовқинлироқ, аммо уларнинг афзаллик томони -ўрнатишда тежаш мумкин ва уни ўзингиз билан дала ҳовлига олиб кетиш имконияти ҳам мавжуд.
Қандай қилиб хонани совутиш учун керакли қувватни ҳисоблаб чиқиш мумкин?
Исталган хона учун кондиционернинг керакли қувватини ўзингиз ҳам осонгина ҳисоблаб чиқишингиз мумкин. Бунинг учун оддий формула бор: хонанинг 10 м2 учун 1 кВт қувват.
Оддий, инверторли ёки стабилизатор биланми?
Энг тежамкор вариант - “наворотларсиз” оддий замонавий кондиционерлар. Бирмунча қимматроқ - ичига стабилизатор ўрнатилган сплит тизимлар. Кучланиш “ўйнайдиган” уйлар ва хонадонлар учун энг яхши ечим. Ушбу асбоблар кучланиш 145 дан 165 Вт бўлганда ҳам ишлашга қодир. Нархи қимматлари - инверторли хоналарни иситиш - совутиш тизимлари. Улар энг шовқинсиз, оддийларига нисбатан 60% гача электр қувватини тежаши мумкин, ва ҳатто –15-20 °С совуқда ҳам ишлайди.
Сплит - тизим сотувчиларининг ўзидан маслаҳат - Тошкент шаҳрида ўз сервис марказларига эга бўлган кондиционер турларини харид қилинг.
Кондиционер харид қилинди. Энди уни ўрнатиш ҳақида ўйлаб кўриш керак...
Исталган киши ўрнатиши ёки ўзингиз ўрнатишингиз мумкин эмас. Кўпгина иқлим техникаларини ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотига сервис хизмат кўрсатиш кафолатини ўз сервис маркази мутахассислари ўрнатган тақдирда беришади. Бу ҳақда сизга сотувчилар харид вақтида маълум қиладилар.
Агар бундай шароит бўлмаган тақдирда ҳам, барибир, деворга ўрнатиладиган кондиционерларни таъмирлаш ва ўрнатиш билан бир неча йиллардан бери шуғулланиб келаётган, тегишли сертикати бор мутахассисга мурожаат қилган яхшироқ.
Битта сплит - тизимни стандарт ўрнатилиши қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Деворда битта тешикни уриб очишни;
- Уйнинг ташқи томонига кондиционернинг ташқи блокини қотириш;
- Хонада ички блокни ўрнатиш;
- Сунъий иқлим ҳосил қилиш тизимини монтаж қилиш.
Агар деворда икки ва ундан кўп уриб тешик ҳосил қилиш, фреон ўтказгични узайтириш ёки яна қандайдир монтаж ишларини бажариш керак бўлса, бундай ўрнатиш ностандарт ўрнатиш ҳисобланади ва стандартга нисбатан нархи қимматроқ туради.
Фреон қуйиш
Барча янги кондиционерлар ўрнатишга тайёр ва хладагент қуйилган. Шунга қарамасдан, фреонўтказгични узайтирганда кондиционерга қўшимча равишда фреон қуйиш талаб этилади.
Ҳозирда кўпгина сунъий иқлим яратиш замонавий тизимларида R 410A хладагент фреон қўлланилади. У инсон учун хавфсизроқ ва атроф - муҳит учун захарли эмас, аммо R22 фреони ҳақида бундай деб бўлмайди, у бошқа ишлаб чиқарилмайди ва 2020 йилда тақиқланади.
Барча техника каби, сплит - тизимлар ифлосланади, фреон эса оз – оздан, йилига 5-7% - дан буғланиб кетади. Агар ўз вақтида профилактик тозалаш ва кондиционерга фреон қуйиш амалга оширилмаа, унда совутиш таъсири пасаяди ва совутиш тизимининг бузилиш хавфи ошади.
Кондиционерни профилактик таъмирлаш учун уста чақиринг ёки сизнинг маиший техникангизни Тошкент шаҳрида таъмирлаб берадиган сервис - маркага мурожаат қилинг.
Ustabor.uz. сайтидаги бизнинг Тўпламда сиз кўп йиллардан бери кондиционерларни таъмирлаш ва уларни ўрнатиш билан шуғулланувчи юқори малакали усталарни топишингиз мумкин.