TEXNIKA TA'MIRLASH

Газ плиталари – ўрнатиш ва таъмирлаш. Нима учун мустақил бажариш мумкин эмас?

Қачонлардир овқат тайёрлаш учун шох-шабба йиғиш, ўтин ёриш, ўчоққа олов ёқиш керак эди. Замонавий инсон алоҳида бош қотириши шарт эмас, гулхан, шох-шабба, ўтин ўрнига газ, электр ва комбинацияланган плиталар келган. Ошхона плиталарини дўконлардан танлаш ташвиш туғдиради – турли рангли ва энг оддий, энг кам функцияли плиталардан тортиб то энг кўп функцияли плиталаргача.

Газ плиталари – ўрнатиш ва таъмирлаш

Газ плитаси харид қилиниб, уйга етказиб берилганидан кейин, албатта, савол туғилади: «Уни қандай қўшиш керак?». Кўпчилик профессионал даражада ўрнатишдан пулни тежаб, плитани мустақил равишда ўрнатади.

Газ плиталарини мустақил равишда монтаж қилишга уринманг, мутахассисларни чақиринг. Бу билан сиз нафақат муаммолардан холи бўласиз, балки 1997 йил 14 октябрдаги 370-сонли «Газдан рўзғорда фойдаланиш тўғрисида»ги қоидани ҳам бузмайсиз.

Сизга Тошкентда газ плиталарини ўрнатувчи ва уларни таъмирловчи мутахассисни топишга  бизнинг Ustabor.uz сайтимиз ёрдам беради. Унда тасдиқланган аккаунтларга эга усталарнинг контактлари жойлаштирилган. Фақат газ плиталарини ўрнатувчи мутахассисларгина плиталарни хавфсизлик техникасига риоя қилган ҳолда ўрнатиши ёки сифатли таъмирлаб бериши мумкин.

Газдан заҳарланишнинг олдини олиш учун газ плиталарини таъмирлаш ва ўрнатиш вақтида дераза очиқ туриши керак!

Газ плитасини таъмирлаш

Энг кенг тарқалган носозликларни қандай бартараф этиш мумкин.

Конфоркалар

Муаммо: олов пасайган ва кўпинча йўқолиб қолади.

Сабаб: горелкалар ёки тақсимлагичлар ифлосланган (тиқилган).

Ечим: горелкаларнинг тўлиқ совушини кутинг, уларни ечиб олинг, қисмларга ажратинг ва форсункаларни тозаланг.

Асбоблар: ингичка сим ёки йўғон игна.

Газ плитасини таъмирлаш

Духовка эшиги

Муаммо: жипс ёпилмайди, қисиб қолади, лиқиллайди.

Ечим:

  • эшикни плита билан боғлаб турувчи мурватларни бўшатинг (охиригача бураманг);
  • эшик ошиқ-мошиққа тушгунича уни ҳар томонга тебратинг;

плитанинг тепаси билан духовка эшигининг зичлагичи ўртасига бир варақ қоғоз қўйиб эшикнинг жипс туришини текширинг.

Агар қоғоз яхши сиқилмаса, у ҳолда бутун жараённи қайта такрорланг.

Асбоблар: отвёртка ва қоғоз.

Электр магнитли клапан (конфорка олдидаги штир)

Муаммо: газ-назорат (термопара) тугмаси қўйиб юборилганидан кейин олов ўчади.

Сабаб: ифлосланиш.

Ечим: куйинди, мой ва кирларни тозаланг.

Асбоблар: жилвир қоғоз (наждак).

Агар бу ёрдам бермаса, у ҳолда фақат термопарани алмаштириш зарур.

Электр ёрдамида ёқиш

Муаммо: қўшилмаяпти.

Сабаб: овқат қисмлари тиқилиб қолган ёки бузилган.

Ечим: элементни алмаштириш даркор.

Фақат газ плиталарини таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича профессионалларгина плитанинг сизга яна узоқ вақт хизмат қилишига кафолат беришади, уларни сиз Ustabor.uz каталогидан топасиз.