Ҳинд физиклари балиқлар тангачаларига озгина таъсир қилинса, электр қуввати ишлаб чиқилишини аниқлашган.
Калькутта университетида экологик жиҳатдан тоза электр генератори яратилди. Биологлар аллақачон балиқ тангачалари таркибида пьезоэлектрик хусусиятларга эга бўлган ва электр қувватини тўпловчи табиий коллаген мавжудлигини аниқлашган.
Таъсир этиш кучига қўйиладиган талаблар жуда кам – товуш тўлқинлари ва тебраниш кифоя қилади. Одатдаги юрак уриши тангачали генераторга қувватлантирувчи таъсир кўрсатади.
Генераторнинг ишлаш принципи
Ихтирочилардан бири Дипанкар Мандалнинг таъкидлашича, балиқлар тангачалари асосида ишловчи батареялар таркибида висмут ва қўрғошин мавжуд бўлган замонавий пьезоэлектрик генераторларга қараганда экологик жиҳатдан анча тоза.
Дастлабки экспериментлар учун материал излаб физик олимлар яқинда жойлашган балиқ бозорига бориб, у ердан карп балиқларининг тангачаларини йиғиб олишди. Нима учун карп балиқлари танланди – бу номаълум. Лабораторияга келишиб, олимлар балиқ тангачаларига тилла электродларни улашди ва плёнка билан ўраб қўйишди. Генератор конструкцияси бўйича енгил тарсакилашлар 75 тадан ортиқ светодиодга ёниш имконини берди.
Ихтиро истиқболлари
Юрак уришидан қувватланадиган бундай арзон ва хавфсиз генераторга кардиостимуляторлар ишлаб чиқарувчилари юқори баҳо беришди. Замонавий кўчма девайслар ва гаджетлар ишлаб чиқарувчилари учун ҳам бундай осон ва тез қувват оладиган «балиқ тангачали» генератор ортиқчалик қилмайди.
Бизнинг блогда техника соҳасидаги бошқа қизиқ янгиликлардан: «ақлли» аҳлат челаги ёки чанг ютгичнинг мустақил ишлаши ҳақидаги маълумотлардан баҳраманд бўлинг.